Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қарғиш

21:17 / 18.06.2022 | Mirvosil Mirzaxmedov | 873

Ассалому алайкум! Ман дўконда ишлайман. Битта амакига батарейка сотгандим. Қайтиб келиб батарейин яхши ишламаяпти деди. Яхшироғини олақолинг устига пул қўшиб десам барибир йўқ деди. Тўғри ўзимни ҳам айбим бор. Мен сизга безгарантия яъни кафолати йўқ батарейка деб айтганман деб алдаб қўйдим. Кейин у амаки сани Худога солдим деб қарғади. Берган пуллари менда қолиб кетди. Қарғиши тегадими ёки нима қилишим керак?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Дарҳол ўша кишини топиб пулини қайтариб беришингиз шарт. Савдо молида айб чиқса харидор уни бериб, пулини қайтариб олишга ҳақлидир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat