Ассалому алайкум! Бир инсон бошқа бир инсоннинг чет эл валютасини миллий валютага алмаштиришида ёрдам бериб ўртада воситачилик қилса, яъни аниқроқ айтадиган бўлсам Инсон икки кишининг ўртасида фойда ҳам зиён ҳам кўрмасдан фақат воситачи сифатида бир инсондан чет эл валютасини олиб бошқа бир инсонни олдига якка ўзи бориб валютани миллий валютага алмаштириб келса бўладими. Бу вазиятда ма ол,ма ол қоидаси фақат бир тарафлама булиб қолганлиги учун сўрамоқдаман. Бу вазиятта ўртадаги воситачининг ҳолати нима бўлади? Гуноҳкор бўлиб қолмайдими? Буни сўраганим сабаби ўзимда ҳам бу ҳолат баъзи баъзида бўлиб туради. Шундай ишда воситачилик қилиш мумкинми? Бу ҳолатнинг шариатимизда ҳукми қандай?
– Ва алайкум ассалом! Пул айирбошлашга (яъни саррофликка) бошқани вакил қилиш жоиз. Вакил бу ҳизмати учун иш ҳақи олиши ҳам жоиз. Вакилнинг қўлидаги пул омонат молидир. Омонат молига нисбатан бепарволик ёки ҳаддан ошишга йўл қўймаган ҳолатда мол зоеъ бўлса вакил тўлаб бермайди. Валлоҳу аълам!