Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Номаҳрамлар билан муносабатлар

01:31 / 22.06.2022 | 839

Ассалому алайкум! 1. Ҳамма ҳам кўчада юрийди. атир сепган аёллар,қизлар бўлади уларни хохласак,хохламасак ҳидлаб қоламиз.нафас олмайроқ туриб ўтиб кетишга ҳаракат қиламан.лекин таксида,автобусда,ёки бирор кимни уйига борсак уйни ичида атир сепган аёллар,қизлар бўлса нима қилишимиз керак. шунда биз эркаклар ҳам зино қилган бўламизми? кўпдан бери қийнайди шу савол. 2. янгамлар билан қўл бериб саломлашишим ёмон биламан(ёши катталари биланчи?) эсимга тушганда ҳаракат қиламан қўл билан саломлашмасликка,бирор ишга чалғигандай қўлимни банд қилишга масалан.(қўлим ёмон эди деб алдасам ҳам бўладими ?).лекин улар қўлларини чўзиб қоладилар қуруқ қайтармай деб қўлимни чўзиб саломлашиб ҳам қоламан. вояга етган жиянларим билан ҳам шундай қилишга ҳаракат қиламан. қўл билан саломлашмайлик деб айтсам тушунмасалар керак, гапим кўпайиб кетар. улар ҳазилга ёйишлари мумкин.қўлларини ушлагандан кейин уфф ана яна гуноҳ қилдинг ахмоқ деб ичим эзилади.ўзларидан билиб қўлларини чўзмасалар қанийди.бундаям зино қиляпманми. 3.қишлоқда таксига дамасга чиқамиз шунда ёнимга номаҳрамлар ўтириб қолади.авратларини ёпиб юрийдиганлар жуда кам.уларга танам тегим кетади.ё қисилиб ўтириб қолишимиз мумкин.буни истамиман лекин.уларни танаси танамга тегмаса яхшийди деб ўтираман.шунга ўхшаган вазиятлар шариатимизда мумкин бўлмаган ишлар бўлиб туради ҳаётимизда қишлоқда кўп айниқса.нима маслаҳатлар берасизлар?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Номаҳрам аёлларнинг қўлини ушлашдан бош тортганингизда сизни нотўғри тушунишлари ёки уялиб ноқулай ҳолатга тушиб қолишингиз ёки транспортда аёлларга ёпишиб ўтиришдан бош тортиб керакли манзилга бора олмай қолишингиз шариат ман қилган ўша ишларни мубоҳ қилиб қўймайди. Барчасини тарк қилинг, тамом.

عن معقل بن يسار أن رسول الله صلى الله عليه وسلم قال: "لأن يطعن في رأس أحدكم بمخيط من حديد خير له من أن يمس امرأة لا تحل له" رواه الطبراني والبيهقي

Маъқал ибн Ясор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлардан бирингиз учун ҳалол бўлмаган аёлни ушлашдан кўра бошига темирдан бўлган михят(игна, бигиз) санчилиши яхшироқдир” дедилар". Ровийларнинг барчаси ишончлидир.
Табароний ва Баҳақийлар ривояти.

ولأن يزحم رجل خنزيرا متلطخا بطين أو حمأة خير له من أن يزحم منكبه منكب امرأة لا تحل له. رواه الطبراني

Бошқа бир ҳадисда: “Кишининг елкаси ўзига ҳалол бўлмаган аёлнинг елкасига тегишидан кўра, у учун лой ва балчиққа буланган тўнғизга тегишидан яхшироқдир” деганлар.
Табароний ривояти. 
Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat