Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Пул йиғиш

01:21 / 22.06.2022 | Дилфуза | 1010

Ассалому алайкум! Мен ишлаётган ташкилотда тўй қилаётган ходим учун бошқа ходимлардан 20 минг сўмдан пул йиғиб олинади. Бу тўйга у борадими бормайдими фарқи йўқ, ҳамма баравар сўммада пул беради. Оладиган ойлиги катта ёки кичиклигини ҳам аҳамияти йўқ, бир хилдаги сумма йиғилади ва шу пулга гилам ёки бошқа совға олиб 3-4 киши бориб табриклаб келади. Бу анъана тусига кирган. Бермоқчи бўлган саволим шуки, ким оғриниб беради, кимдир 2-3 маротаба тўй қилади, кимдир умуман тўй қилмасдан туриб бўшаб кетади. Бу берилган пул қарз ҳисобида қолиб кетмайдими? Шундай пулга олинган совғани олган одамга ҳалол бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аввало бундай ишларни тўхтатиш лозим. Бу пуллар эҳсон сифатида берилса, ичидан рози бўлмай бераётганларнинг пули ўша инсонга ҳалол бўлмайди. Бу ишни тепасида турганлар гуноҳкор бўладилар. Бу пулларни қарз сифатида берилса ҳам мажбурий кўринишда бўлмаслиги ва ўша пул ёки ундан келган совғани олган шахс ишдан бўшаётганда барчага қарзни қайтариши шарт. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat