Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Андижондан саволлар

00:00 / 25.09.2008 | eski savollar | 3398
Ассолому Алайкум!Фазилатли Шайх Мухаммад Содиқ Мухаммад Юсуф хазратлари . Сизга самимий тилак дуоларимизни ва мухаббатимизни Аллоху Субҳанаху Таоло билгай .Сизга қисқа сатрларда Аллох Таолодан офият ва саломатчилик, Илму Роббоний сўраб қоламан.Мен Алижонов Жасур Андижон Вилояти Қўрғонтепа туман Дардоқ қишлоғида истиқомат қиламан ва Сизга бирнеча масалада ёрдам беришингизни сўраймиз ижозатингиз билан .1. Фитр садақасини бизда масжидга беришмизни Имом домлалар айтишади, Улар йиғилган пулларни қисман туман масжидига топширар ва қолганини мактабдаги болаларнинг қисманига китоблар учун тўланадиган тўловига ўтказар экан . Савол бизлар фитр садақасини шариятимиз кўрсатмаси бўйича кимга берайлик ва ушбудек холатларга яъни фитр садақасини йиғиб далолатчилик қилишлик борми шариятимизда? 2. Бир акамиз закот бермоқчи лекин кимга беришлик тўғрисида мендан маслахат сўради. Мен ушбу масалани Сизга хавола қилмоқдаман ижозатингиз билан. Акамизни айтишича иккита акаси бири иккинчисидан пул олган, пул олгувчи аксини бермай қўйишлик одати бор экан пул бергувчи акаси пулини талаб қилган экан пул олгувчи акаси менхам сенга бир пайтлар ёрдам қилган эдим пулингни кечсанг нима қипти? дебди лекин пул огувчи олган пулини бераман биркуни дебди орада ака-укалар орасида низо келишмовчиликлар чиқибди шу низони ислох қилиш мақсадида кичик укалари закотга ажратиб қўйган пулларини шу пул олган акамга берсам у пул берган акамга бериб қарзидан қутилса ва орадаги низо бархам топса деб шул пулларни бемоқчиман лекин шу берган пулларими закот деб берсам закот ўрнида ўтадими? деб маслахат сўради . 3. Хозирда баъзи мусулмон биродарларимиз ” Гаймарит ” номли яъни бурун ичидаги бўшлиқ жойларга суйуқлик тўлиб қолиб қўланса хид таратар ва бош оғритар касал билан касалланган экан. Духтирларга мурожат қилинса касаллик бурун шомоллашидан келиб чиқади дейишди , духтирларнинг тавсияси даволаниб бўлгандан сўнг хам ўзини эхтиёт қилиш яъни бурунга сув олмаслик совуқдан ўзини эхтиёт қилиб юришлик керак дейишди . Масала шундай биродарларимизга шариятимизда тахорат ва ғуслда қандай кўрсатмалар бор? 4.Бизнинг домла Имомимиз мендан расм қилиб беришимни илтимос қилди расмларни мазмуни шундан иборатки : ҳозирда паҳта мавсуми. Масжид аҳли паҳта шудгорида паҳта тераётганини расмга олишлик керак эди.Масжид аҳлини пешин намозидан кейин отахонларни илтимос қилиб домла олип чиқти ва расмга олдик лекин бизни масжид аҳлимиз паҳта тергани чиқмайди. Бу нима учун десак расмийтчилик ҳужжат қилиб туманга топширишини билдирди . Мен шу ишни қилдиму қалбимда шриятимиздан чиқип кетмайпмизмикин деган фикр келди бу ишлар ёлг'онга кирадими ? Агар кирса нима қилишни маслаҳат берасиз ? Шунга о'ҳшган ишлар яни ҳужжат учун расм тушишлик ҳар бир тадбирлар бо'лса қилинади.Жавобларингиз учун олдиндан ташаккур айтамиз !Ассолму Алайкум ва Рахматуллоҳи ва Барокатуҳ!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Садақаи фитр мискинларга берилади|, улар уни таом қилиб ейдилар, хурсанд бўладилар. Ийд кунлари қувончларига-қувонч қўшилади. Шунинг учун ҳам ҳар ўлкада ўша ернинг энг кенг тарқалган таомидан садақаи фитр берилсин, дейилган. Шунда энг кўп одам манфаат олган бўлади.2. Агар пул олган ака камбағал бўлса, яъни, закот олишга ҳақли бўлса, унга укаси закот берса жоиз. Аммо қарзини тўлаш имкони ва ортиқча пули бўлса, бериб бўлмайди.3. Беморлик қайта қўзиши ва зиёда бўлиши хавфи бўлса, эҳтиёт қилиш жоиз. Иложи борича, сув олишга ҳаракат қилади. Зарар етиши чегарасида тўхтайди.4. Ёлғон ва алдамчиликка хизмат қилиш мумкин эмас.

Топ рейтинг www.uz Openstat