Саволим шуки бизнинг миллий таомимиз бўлган паловни очкўзлик қилмасдан 5ла бармоқни ҳам ишга солиб эса бўлаверадими? Ман шерикларимга бу очкўзлик ҳадисларда қайтарилган десам қандоқ еймиз 3 бармоқда еб бўлмайдику дейишмоқда. Қандай йўл тутган маъқул?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Бу тортишадиган гап эмас. Одоб доирасидаги гап. Уч бармоқ билан еб бўлмайдиган таомларни ундан кўп бармоқ билан еса бўлади.