Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Пайғамбаримиз ҳақидаги қўшиқлар

05:21 / 22.06.2022 | Oybek | 1120

Ассалому алайкум! Бир ҳадисда Пайғамбиримиз кимнингдир никоҳ тўйига борадилар ва у ерда ўтирадилар. У ерда бир қиз Пайғамбармизга оид қилиб қўшиқ айтган пайтида Пайғамбаримиз буни қўй олдингисини айтавер деган эканлар . Саволим шуки ҳозирги кунда Пайғамбаримиз ҳақида қўшиқлар кўпайиб кетти Пайғамбаримиз ўзлари ҳақида айтилганда олдингисини айт деган эканлар. Менга Пайғамбаримиз ҳақидаги қўшиқларни эшитмаслик керакми унда деган ҳаёл келди. Бу тўғрими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Тўғри. 

حدثنا علي حدثنا بشر بن المفضل حدثنا خالد بن ذكوان عن الربيع بنت معوذ قالت دَخَلَ عَلَيَّ النَّبيُّ صلَّى اللهُ عليه وسلَّمَ غَداةَ بُنِيَ عَلَيَّ، فَجَلَسَ علَى فِراشِي كَمَجْلِسِكَ مِنِّي، وجُوَيْرِياتٌ يَضْرِبْنَ بالدُّفِّ، يَنْدُبْنَ مَن قُتِلَ مِن آبائِهِنَّ يَومَ بَدْرٍ، حتَّى قالَتْ جارِيَةٌ: وفينا نَبِيٌّ يَعْلَمُ ما في غَدٍ. فقالَ النَّبيُّ صلَّى اللهُ عليه وسلَّمَ: لا تَقُولِي هَكَذا، وقُولِي ما كُنْتِ تَقُولِينَ

Холид ибн Заквон шундай сўзлаб берди: “Рубаййиъ бинт Муъаввиз шундай деди:
“Чимилдиққа кирган кунимнинг эртасига Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузуримга кириб келдилар-да, кўрпачамга ҳудди сен олдимда ўтирганингдек ўтирдилар. Жориялар чилдирма чалиб, Бадр куни ўлдирилган оталарининг таърифу тавсифини қилишарди. Бир жория: “Ичимизда эртага нима бўлишини биладиган Набий бор”, деб қолди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бундай деб айтма, олдинги айтаётганингни айт!” дедилар” 
Бухорий ривояти.
 Ибн Ҳажар раҳматуллоҳи алайҳ ушбу ҳадиснинг шарҳида айтади: “Бу ҳадисда кишида йўқ сифатларга ўтиб кетмаган ҳолда унинг ҳозирлигида мақташ жоизлигига далил бор. ... Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ғайб илмидан бохабар деб мақташга ўтганларидагина У зот уларни мадҳдан наҳй қилдилар. Чунки ғайбни билишлик ёлғиз Аллоҳга хос сифатдир”. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat