Ассалому алайкум! Мен мусофирчиликдаман адашмасам бу ерда мазхаб бошқа. Бир куни бомдот намозида 1 ракатида имом 84 сурани 21 оятига келганда шу оятни ўқиб тўғри саждага кетиб бир марта сажда қилиб туриб, келган жойидан давом эттириб биринчи ракатни тугатдилар. Биз ҳам уйимизда ёки юртимизга қайтганда шундай қилиб ўқишимиз керекми ёки сурани тўлиқ ўқиб кейин руку саждага кетса бўлаверадими?
2). Ҳозирда вирус касаллиги бошлангандан бери бу ерда ҳар бир намознинг охирги ракатида рукудан кейн туриб дуо қилинябди. Кейин сажда кетилинябди. Бизнинг мазҳабда ҳам шундай қилинадими?
– Ва алайкум ассалом! 1). Биз ҳам ўша жойда сажда қиламиз.
2). Буни қунути нозила дейилади. Бизнинг мазҳабда йўқ, уларда жоиз. Валлоҳу аълам!