Ассалому алайкум! Ҳурматли сайт фойдаланувчилари, сизлардан илтимос савияси паст саволлар бериб таҳририят ходимлари ва минглаб сайт фойдаланувчиларни қимматли вақтини зое қилмайлик. Масалан 27.02.2016-куни жавоб берилган “Ширк” ва “Маний” ҳақида ва 28.02.2016-куни жавоб берилган “Таҳорат синиши” ҳақидаги саволларнинг савияси паст ва исломий одоб-ахлоқ қоидаларига зид саволлар. Булар нафақат минглаб инсонларни вақтини зое қилиш, балки ўша саволни берувчининг исломий илм савияси йўқ эканини ва исломий одоб-ахлоқ фазилатлари ҳам йўқ эканини ошкор қилади. Ҳурматли сайт фойдаланувчилари, илтимос китоб ўқийлик, китоб варақлашга тоқати йўқлар савол-жавоблар архивидаги савол-жавобларни ҳеч бўлмаса 3дан 1ини ўқиб, танишиб чиқайлик. Шунда жоҳиллик иллатидан ўзимизни бироз поклаган бўлардик ва савияси паст саволлар ўз-ўзидан йўқ бўлиб кетар эди. Аллоҳ ҳаммамизга тавфиқ берсин.
Ва алайкум ассалом! Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин. Валлоҳу аълам!