Ассалому алайкум! Бизни махалла узун махалла бўлгани учун ичимлик суви узоқ масофага тортилган. Агар махаллани юқори қисмидагилар сувни уйига олиб киришса, паски махаллага сув чиқмай қолиш эхтимоли бор. Шундай холда ховлисига сув тортиб киришига шариатнинг хукми қандай?
– Ва алайкум ассалом! Сувда барчанинг ҳаққи бор. Ўзгаларга зарар етмайдиган тарзда фойдаланиш лозим. Валлоҳу аълам!