Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бомдод вақти

19:41 / 22.06.2022 | Bahodir | 1507

Ассалому алайкум! Бомдодни кечикиброқ яни осмон ёриғроқ пайтда ўқиш яхшироқ дейишади. Шу тўғрими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бомдодни субҳ оқарганда бошлаш мустаҳабдир. Токи қирқ оятни тартил қилишга ва таҳорати йўқлиги зоҳир бўлиб қолса, яна қайтаришга имкон бўлсин.
Яъни бомдод намозини ўқишни тонг оқариб қолганда бошлаш мустаҳабдир. Бу вақтни шундай тартибга солиш керакки, намозни ният қилиб, зам сурага қирқ оятни шошилмай, тартил билан ўқиб бўлгандан кейин ҳам таҳоратсиз одам таҳорат қилиб келиб, намозни янгитдан бошлаб, яна қирқ оятни тартил қилиб, намозини тугатгунча қуёш чиқмайдиган бўлиши лозим. 

عَنْ رَافِعِ بْنِ خَدِيجٍ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ   أَسْفِرُوا بِالْفَجْرِ   رَوَاهُ النَّسَائِيُّ   

Рофеъ ибн Хадийж розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бомдодни тонг оқарганда ўқинглар», дедилар».
Имом Насоий ривоят қилган. 

عَنْ مَحْمُودِ بْنِ لَبِيدٍ، عَنْ رَافِعِ بْنِ خَدِيجٍ قَالَ  سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ  صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ   أَسْفِرُوا بِالْفَجْرِ فَإِنَّهُ أَعْظَمُ لِلْأَجْرِ   رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَصَاحِبَاهُ وَأَحْمَدُ   

Маҳмуд ибн Лубайд Рофеъ ибн Хадийждан ривоят қилади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Бомдодни субҳ оқарганда ўқинглар, чунки унинг ажри улуғдир», деганларини эшитдим».
Термизий, унинг икки соҳиби ва Аҳмад ривоят қилишган. (“Кифоя” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat