Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, номозларни хушу билан ўқишга харакат қиламан, аммо баъзан ўқиган номозимдан кўнглим тўлмайди. Ё хаёл кетиб қолади ё нечанчи ракатни ўқиганим эсдан чиқиб қолади. Шундай холатларда шу номозни бошқаттан шу номозга ният қилиб ўқисам бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Биттада тўғри ўқишга ҳаракат қилинг. Ёдлаган сураларингизни маъноларини ҳам ёдлаб, зам сура қилаётганингизда маъноларини тафаккур қилиб ўқинг. “Руҳий тарбия” китобини ўқинг. Валлоҳу аълам!