Ассалому алайкум! Биз эрталаб уйда жамоат бўлиб бомдод намозини ўқиймиз. Бунда ман, отам ва укам хамда синглим биргаликда ўқиймиз. Эшитишимча аёллар сафда эркакларга саждада етиб олса эркакларни намози бузилар экан. Қибла уйимизни ёнига тўғри келади, 3 қатор бўлиб жойлашолмаймиз. Синглим 1-2 қаричга бизга саждада етиб олади, нима қилсак бўлади? Синглим алохида ўқигани яхшими ёки хеч нарса қилмайдими?
– Ва алайкум ассалом! Сиз айтган ҳолатда эркакларнинг намози ҳам бузилади. Буткул орқада бўлиши шарт. Валлоҳу аълам!