Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Хитойликлар ошхонасига чучка буюртма бериш

17:41 / 22.06.2022 | TM | 715

Ассалому алайкум! Мен бир хитой ташкилотда таржимон-таминотчи булиб ишлайман. Корхонада 100 га яқин хитойликлар бор. Ишим корхонага керакли хўжалик буюмлари, шу жумладан хитой ошхонасига гушт ва сабзовотлар буюртма килишдан иборат. У ошхонадан факат хитойликлар овкатланишади. Шу ошхонага чучка гушти етказувчи аник бир армян киши бор, ва менин вазифам факат унга телефон килиб буюртма бериш, буюртма келганда чучка гуштини расмга олиб хитойларни группасига ташлаш ва унга узлари келишган нарх буйича хитой тилида чек ёзиб кассадан пулини олиб беришдан иборат. Бошида бу ишларни килиб юрдим, хозирда еса хитойлик ошпаз узи гуштга буюртма беради ва келган гуштни узи расмга олиб группага ташлайди. Мен эса офисда утирган жойимда факат расмга караб арман кишига кассадан пул олиши учун хитой тилида чек ёзиб бераман халос. Колган нарсалар харидида шубхам йук, халол ишлашга харакат киламан, факат гушт масаласида шубхам бор. 1) Шу аснода ишлашда давом етсам топаётган пулим халолми? 2) Ёки чучкага алокадор хитой тилида чек ёзишдан хам бош тортиб, чучкага алокаси булмаган буюртмаларни бажаришим жойзми? Колган ишларим чучкага умуман алокаси йук, кархона хам мол териси ишлаб чикариш билан шугулланади, чучкага алокаси йук.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳаром нарсани савдосига аралашманг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat