Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қарзми

16:31 / 22.06.2022 | ИСЛАМБЕК | 629

Ассалому алайкум! Мен Полша давлатидаман. Бу ерга келишимда менга комаклашган одам бор. У билан келишувимиз шундай бўлган. У Полша давлатига таклифнома қилиб бераман сварка ишига мен сваркани билмайман бошқа иш борми деб айтганман. У сиз сварка иши бўйича келаверинг бу ёғда слесрлика ишингизни алмаштираверас деган ва келишувимизда 200 $ ақш доллори таклифномага олдиндан берасиз ва келганиздан кегин икки ой ишлаб 400$ доллордан 800$ берасиз деб айтга ва мен ойликлар қанча деб сўраганман у 1500 $ топасиз деб айтган ва келибоқ ишга тушасиз деб айтган. Мен келдим сварка ишига олиб борди биз имтихондан ўтолмадик ва мен ўзи айтганидек слесир ишига жойлашини айтим у жойлай олмади 15 кун иш йўқ дам олиб ётдик ва фирма бизни стройка ишига жойлади лекин келишилган ишга хам жойланмадим ва ойлик хам у айтгандек олмадим яни ойлигим 900$ чиқди ва у мендан пул сўрай бошлади келишув қиганмизу деб мен бу пулни беришга мажбурманми қаризманми ва мен холатни тушунтириб бу пулни 3 ойда бўлиб беришни сўрадим у эса рози эмас мени топган пулим халолми ва мен қарзманми лекин мен вадамни устидан чиқиб пул бермоқчиман гарчи у вада қилган нарса йўқ бўлса хам агар пулни бермасам бу менинг бўйнимда қарз бўб қоладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ўртадаги келишув қандай бўлганини аниқлаштириш лозим. Агар ҳам таклифнома қилиб бериш, ҳам иш топиб беришга келишув қилган бўлсангиз, бажариб берган ҳизматига яраша пул берасиз. Бажармаган иши учун бермайсиз. Агар иш топиб бериши фақат ваъда бўлиб, келишув фақат таклифнома учун тузилган бўлса барчасини берасиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat