Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Насронийлар сўйган гўшт

22:14 / 13.08.2015 | Anas | 4081

Ассалому алайкум! Қадрли устозлар аввалам бор ҳизматларингиз учун Аллоҳ сизлардан рози бўлсин! Излаш хизматидан қидирдим, жавобларни ўқидим лекин қониқарли жавоб ололмадим. Менинг саволим қуйидагича : бир биродарим менга “насронийлар сўйган гўштларни есангиз бўлаверади, фақат ейишдан аввал бисмиллаҳни айтиш керак” деди. Мен унга “Бисмиллаҳи Аллоҳу Акбар деб айтилмай сўйилган жонлиқ гўшти харом” десам, у менга бир хадисни ҳужжат қилди. У Бухорийдан Оиша розияллоҳу анҳо онамиздан ривоят қилинган: Эй Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мен насоролар бе бисмиллаҳ сўйган гўштидан едим. Шунда менга Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам еявер деб рухсат бердилар, фақат ейишдан олдин бисмиллаҳни айт шунда ҳалол дедилар. Сизлардан илтимос шу масалага ҳужжатлар билан ойдинлик киритиб берсангизлар, бу мен учун жуда муҳим. Сафарда ҳалол луқма истеъмол қилиш умидидаман. Жазакааллоҳи хойрон! 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا أَنَّ قَوْمًا قَالُوا لِلنَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم: إِنَّ قَوْمًا يَأْتُونَا بِاللَّحْمِ لَا نَدْرِي أَذُكِرَ اسْمُ اللهِ عَلَيْهِ أَمْ لَا، فَقَالَ: «سَمُّوا عَلَيْهِ أَنْتُمْ وَكُلُوهُ». قَالَتْ: وَكَانُوا حَدِيثِي عَهْدٍ بِالْكُفْرِ. تَابَعَهُ عَلِيٌّ عَنِ الدَّرَاوَرْدِيِّ. وَتَابَعَهُ أَبُو خَالِدٍ وَالطُّفَاوِيُّ

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Бир қавм Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Бир қавм бизга гўшт олиб келади. Устида Аллоҳнинг исми зикр қилинганми, йўқми, билмаймиз», деди. У зот: «Унга ўзларингиз тасмия айтинглар ва уни еяверинглар», дедилар. Улар куфрдан янги чиққанлар эди». Изоҳ: Бу ҳадисдан «Тасмиясиз сўйилган жонлиқни ейиш пайтида тасмия айтса, сўйиш пайтидагининг ўрнига ўтар экан», деган маъно чиқмаслиги керак. Балки бу ерда «Ўзга мусулмон жонлиқни сўяётган пайтда биз унинг сўйишига гувоҳ бўлмаганмиз. Мабодо у унутган ҳолда тасмия айтмаган бўлса, биз унинг тасмияни зикр қилгани ёки унутганини аниқ билмай туриб есак бўладими?» деган савол берилмоқда. Бунга жавобан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сиз ўзингизга буюрилган суннатни бажариб, еяверинг, бошқа мусулмонлар ҳақида ёмон гумонда бўлманг», демоқдалар. (“Олтин силсила” китобидан "Саҳиҳул Бухорий"). Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat