Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шу жоизми

22:46 / 28.06.2022 | I.A | 1164

Ассаламу алайкум! Мен ҳозирда Япония давлатида ўқийман. Бу ерда банклар ёки Телефон компаниялари текинга телефон беришади. Эвазига СИМ карта қўшиб беришади ва у симка картадан интернет ёки қўнғироқлар учун ойлик тўлов олишади. Мен шу банклардан телефон олсам жоизми? 2) Бу ерда ҳалол иш топиш жуда қийин. Доставкада ишлаяпмиз. Айрим вақтларда чўчқа гўшти қўшилган нарсаларни олиб бораётган бўлишимиз мумкин(Сабаби бу ерда жуда кўп чўчқа истеъмол қилишади). Лекин кўпинча фақат овқатни номи чиқади. Қандай маҳсулотлар қўшилганини билмаймиз. Шу ҳолатда ишласак бўладими? Агар ишламасак умуман пулдан қийналамиз. 3) Бу ерда кўпчилик масжидлар Индонезияликларники. Улар бошқа мазҳабдалигини биламан. Фарз намозидан кейин ҳаммаси ўтириб зикр ва дуо қилишиб кейин Фотиҳани ўқишяпти. Мен нима қилишни билмаяпман. Бир томондан битта мазҳабни маҳкам ушлашим кераклигини ўйлайман ва шунга ҳаракат қиляпман. Лекин фарздан кейин зикр қилмасдан суннатни ўқимоқчи бўлсам кўпчилик олдида ноқулай бўляпти одам. Улар индонезиялик. Худди уларни ҳурмат қилмаётгандек бўлмаётгандек бўляпман. Имом Шофийнинг тирноғига ҳам арзимаслигимни ўйлаб икки ўт ирасида қоляпман. Шунга сизлардан маслаҳат сўраяпман.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Сиз ёзмаган бошқа шартлари бўлмаса жоиз.

2). Ҳаромни емасликка у ердаги ғайридинлар мукаллаф бўлмаса ҳам, сиз каби мусулмонлар мукаллаф бўлишади. Иш берувчи билан гўштсиз маҳсулотларни етказиб беришни келишинг ёки бошқа иш топинг.

3). Суннат намозларни тарк қилманг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat