Ассалому алайкум! Мен ижарага жой олиб, ишлаб чиқариш ва дўкон қилиб фойдаланаман. Менга жойни ижарага берган одамни отаси ушбу мулкларни катта амалдор бўлган вақтида халол бўлмаган йўл билан қўлга киритган бўлиши мумкин экан. Шубхали бўлган кўчмас мулкни ижарага олиб ишлатишим жоизми?
– Ва алайкум ассалом! Ўша мулк ношаръий йўл билан қўлга киритилгани аниқ бўлса ижарага олманг. Агар аниқ бўлмаса, мусулмон борасида яхши гумон қилганингиз афзал. Валлоҳу аълам!