Ассалому алайкум! Менда таҳорат билан боғлиқ бир нечта саволар бор эди. Менда кўп ҳолларда эҳтилом бўлади. Суюқлик чиқиб тарқаладиган вазият ҳам тарқалмайдиган вазият ҳам бўлади. Шу пайтда намозга ғусл билан кириш керак. Лекин ғусл қилшга ҳар доим ҳам шароит бўлмайди. Шунда эҳтилом бўлганини билсам-у лекин у чиқиб ёйилмаган бўлса ғусл қилиш керакми? 2). Бир танишим таҳоратни бузмай бавл қилса бўлади деганди. Унинг гапига унча ишонмадим. Таҳоратни бузмай бавл қилиш қандай бўлади? 3). Таҳорат қилаёйганимда бурним қонайдиган бўлиб қолди. Пахта тиқмасам тўхтамайдиган даражада кўп қонайди. Шундай ҳолатда таҳорат қандай қилинади?
– Ва алайкум ассалом! 1). Ғусл қилиш шарт.
2). Бунинг имкони йўқ. Бавл қилса таҳорат синади.
3). Тўхтатиб таҳорат қилинади. Валлоҳу аълам!