Ассалому алайкум! Агарда инсон Товба қилиб қасам ичса кейинчалик қасамини бузса унда каффорот вожиб бўлар экан. Шунда у яна қайтадан ўша қасамини бузса яна каффоротини берадими ёки битта қасами учун 1 марта каффорот берадими?
– Ва алайкум ассалом! Агар “ҳар қачон”, “ҳар сафар” ёки бошқа такрорга далолат қилувчи сўзлар билан қасам ичган бўлса ўша ишни такрор қилиши билан каффорот вожиб бўлаверади. Агар бундай сўзлар билан қасам ичмаган бўлса ўша ишни бир маротаба қилиши билан битта каффорот вожиб бўлади ва қасам тугайди. Валлоҳу аълам!