- Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам биз каби оми ва содда одамларга қибла бор тарафга юзлансанг бўлди деганлар. Қиблани тўғрисидан ернинг нариги томонидаги инсон хоҳласа у томондан, хоҳласа унинг қарама-қарши томонидан юзлансин фарқиси йўқ. Ярми у ёққа, ярми бу ёққа қараб жанжал қилишмаса бўлди. Каъбанинг ичида намоз ўқиётган одамлар хоҳлаган тарафига қараб ўқисалар жоиз. Сен хато қилаяпсан деб жанжал қилишмаса бўлди. Валлоҳу аълам!