Ассалому алайкум! Уйда 3та ака-ука яшаймиз мен энг кичиги. Онам акаларимнинг аёларрига эрингизни ясан тусан қилиб байрам қилиб кутиб олинг деб айтдилар. Бу нарса қанчалик тўғри? Чунки кенайиларим менга, катта акамнинг аёли кичик акамга ва хоказолар номахрам хисобланишади, бўяниб кутиб олишлиги мумкунми? Фитна эхтимоли бўлмасачи? Улар хижобда.
– Ва алайкум ассалом! Аёл эрининг ака-укалари учун зийнатланиши ҳалол эмас.
عَنْ عُقْبَةَ بْنِ عَامِرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِيَّاكُمْ وَالدُّخُولَ عَلَى النِّسَاءِ. فَقَالَ رَجُلٌ: يَا رَسُولَ اللهِ، أَفَرَأَيْتَ الْحَمْوَ؟ قَالَ: الْحَمْوُ الْمَوْتُ. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ وَالتِّرْمِذِيُّ
Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аёлларнинг олдига киришдан эҳтиёт бўлинг!» дедилар.
Шунда бир одам:
«Эй Аллоҳнинг Расули, эрнинг қариндошига нима дейсиз?» деди.
«Эрнинг қариндоши ўлимдир!» дедилар у зот».
Икки шайх ва Термизий ривоят қилганлар. Валлоҳу аълам!