Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жамоа мулки

20:56 / 28.06.2022 | Avazbek saidov | 711

Ассалому алайкум! Жамоадан йиғилган пулдан пулни кейинроқ ўрнига қайтариб қўйиш шарти билан ишлатиш мумкинми ва бу пулдан ишлатилиб сотиб олинган махсулотнинг ҳукми қандай. Масалан ишхоналарда турли масалалар юзасидан пул йиғилади ва пул керакли ўринга сарфлангандан сўнг қолган пуллар йиғилиб боради ва ишхонанинг маълум бир ишчисида сақланади. Мазкур ишчи ўзидан сақланаётган ишхонадагиларнинг захира пулидан ишлатади ва ишхонадагиларга зарур бўлиб қолгунча пулни жойига қайтаради. Бундан ишхонадагилар бехабар. Савол: мазкур пуллардан жамоадаги ларни огоҳлантирмасдан маҳсулот сотиб олди. Мазкур маҳсулотнинг ҳукми қандай бўлади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Одатда йиғилаётган пуллар пул йиғувчининг қўлига қарз эмас, балки омонат сифатида топширилади. Омонатга қўйилган пулларни эгаларининг розилигисиз ишлатиш жоиз эмас. Агар ишлатса хоин ҳисобланади. Ишлатган пулларини ва улардан кўрилган фойдани (агар фойда кўрган бўлса) жойига қайтариши шарт. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat