Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар. "Робба ясир ва ла туассир ва таммим бил ҳойр". Ким шу калимани эртwлаб ва кечқурун 7марта айтса унга ризқини ойламаган жойидан етқизаман деб Аллоҳ марҳамат қилган экан. Шу саҳиҳми? Шу ҳақида маълумот берсангиз.
– Ва алайкум ассалом! Бундай ривоятни билмаймиз. Аллоҳ таоло ўз каломида тақво соҳибларига шундай ваъдани бергани собит. Сиз ёзган дуони ўқиганларга эмас.
وَمَن يَتَّقِ اللَّهَ يَجْعَل لَّهُ مَخْرَجًا وَيَرْزُقْهُ مِنْ حَيْثُ لَا يَحْتَسِبُ
«Ким Аллоҳга тақво қилса, унинг йўлини очиб қўядир. Ва унга ўзи ўйламаган тарафдан ризқ берур». (Талоқ сураси, 2-3-оятлар). Валлоҳу аълам!