Ассалому алайкум! Менда ҳар намозда ният қилиш жуда қийналиб кетаман айниқса фарз ва вожиб аниқроқ қилиб айтсам ният қилётган вақтда ҳаёлимга нотўғри ният қилобсан деган ҳаёллар келади бу намозинг қабул бўлмайди деган намозни бошдан ният қилиб ўқи деган шундай ҳаёллар келади масжидага жамоат бўлиб намоз ўқиган вақтда такбири таҳримани айтдиммикан бошим қотиб қоладиган булган бу ҳолатга тушганимга 1 ойлар булди кейин туриб яна ният қилиб намозни ўқийман десам яна шундай нотўғри ният қилобсан деган ҳаёл келишни бошлайди бу намозинг бн аллоҳга юлиқсанг кейин нима деб жавоб берсан,жуда қийналиб кетдим мендаги ҳолат васвасами ёки мен ёмон гумон қилябманми шундай ҳолатда қандай йўлни тутай эътибор бермасдан кетаверайми эътибор бермасдан кетсам ичимни бир нарса еб ташлайди.
– Ва алайкум ассалом! Ибодатга юзланган ҳар қандай кишини шайтон васваса қилишга уринади. Шайтон худди йўлтўсар қароқчига ўхшайди. Ҳар сафар тўғри йўлга чиқсангиз тўхтатмоқчи бўлаверади. Мўмин эса буларга сабр қилиб, намоз, зикр ва бошқа ибодат ларда мустаҳкам бўлиши, ортига қайтиб кетмаслиги лозим. Айнан васвасага парво қилмасдан ибодатда бардавом бўлишлик васвасани кетказади. Яъни ундан ўй-ҳаёллардан буткул юз ўгиришлик билан бироз муддатдан сўнг шифо топилади. Шайтон бирданига тарк этмаслиги мумкин, аммо бироз сабр қилиб турилса барчаси даф бўлади. Валлоҳу аълам!