Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Автокредит рекламаси

22:48 / 04.07.2022 | Doston | 1032

Ассалому алайкум! Мен Инстаграмда автомашина олди-сотдиси каналини очган эдим. Ҳозирда кўпчилик машинани рибо аралашган айрим автокредит ва лизинг ҳолатида сотиб олишаётганини эшитаяпмиз. Машина сотувчилари ҳам мижознинг етган пулини олиб, етмаганини банк орқали мижоз номига автокредит расмийлаштиради. Мен ўша маълум хақ эвазига реклама қилаётган машиналарни кредитга берилишини билган ҳолимда ҳам, кредитга берилади деб ёзмасдан, "кредитга бериш-бермаслигини эгасидан телефон қилиб сўранглар" десам бўладими? Рибога қўшилиб қолмайманми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Машина эгаси уни фақат рибо орқали сотадиган бўлса реклама қилиб берманг. Ундай бўлмаса реклама қилиб беришингиз мумкин. Бунда кредит олишга тарғиб ёки ишора бўлмаслиги лозим. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat