Ассалому алайкум! Мен 2йилдан бери номоз укиб бошладим Алхамдуллулох. Лекин хотинимга тушунтира олмаяпман хеч канакасига. Китоб олиб бердим укимайди узим укиб берсам хам эшитмайди. Ахир мен сенга айтиш бурчим десам хар Ким узи жавоб беради дейди. Саволим шундан иборатки динимизга амал килмайдиган хотин билан яшашнинг хукими кандай?
– Ва алайкум ассалом! Бундай аёл билан яшаш ҳукми унга ҳикмат билан динни тушунтириб бораверишдир. Ким ўзи билан Аллоҳ таолонинг ўртасини ислоҳ қилса Аллоҳ таоло у билан бошқа инсонлар орасини ислоҳ қилиб қўяди. Эркак ҳам қанчалик ҳақиқий тақво илмда зиёдалашгани сари аёли ҳам унга итоатда зиёдалашиб бораверади. Машойихлардан бири: “Мен Аллоҳга осий бўлганлигимни аёлим ва уловимдаги итоатсизликдан билиб оламан” деганлар. Валлоҳу аълам!