Ассалому алайкум! Ҳозирги кунда бизнес турлари кўпайиб кетяпти. Ҳар бири бошқа ном билан аталсада йўналиш асосан пирамида яъни тармоқли маркетинг. Янги чиққан ЛИВЭГООД биснесини тармоқли маркетинг эмас, халқаро эҳсон деб номлаб ҳалол дейишмоқда. Лекин менинг тушунишимча пирамида бўйича ишлайди. Шунинг ишлаш йўналиши ҳақида суриштириб ҳалол ёки харомлигини халқга эълон қилсангиз, чунки кўп одам ишламай кўп пул топишга қизиқиб аъзо бўлишмоқда, иншааллаҳ ҳамма учун фойдали бўларди. Ризқ масаласи жиддий масала, содда халқимиз алданиб харом ризқ топишмасин дейман. Аллоҳ сизлардан рози бўлсин!
– Ва алайкум ассалом! Бу турдаги фаолиятлар ҳаром. Валлоҳу аълам!