Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аёллар намози ҳақида

21:18 / 04.07.2022 | Ismigul | 1104

Ассалому алайкум! Аёл киши агар уйида қайнатаси, ўғиллари ва эри билан яшаса, таҳажжуд намозини уйнинг ичкарисида эмас ҳовлида ўқиса бўладими? Қайнатаси йўқлигидачи?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Уйнинг ичкари хоналаридан бирида ўқиганингиз афзал.

عَنْ عَبْدِ اللهِ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: صَلَاةُ الْمَرْأَةِ فِي بَيْتِهَا أَفْضَلُ مِنْ صَلَاتِهَا فِي حُجْرَتِهَا، وَصَلَاتُهَا فِي مَخْدَعِهَا أَفْضَلُ مِنْ صَلَاتِهَا فِي بَيْتِهَا. وَفِي رِوَايَةٍ: لَا تَمْنَعُوا نِسَاءَكُمُ الْمَسَاجِدَ، وَبُيُوتُهُنَّ خَيْرٌ لَهُنَّ. رَوَاهُمَا أَبُو دَاوُدَ.

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аёл кишининг ҳужрасидаги намози ҳовлисидаги намозидан, қазноғидаги намози ҳужрасидаги намозидан афзалдир», дедилар».
Бошқа бир ривоятда: «Аёлларингизни масжидлардан ман қилманг, зотан, ҳужралари улар учун яхшироқдир», деганлар. Иккисини Абу Довуд ривоят қилган.
Шарҳ: Ушбу ҳадисда аёл киши намозни қанчалар сатр ила ўқиса, шунчалар яхши бўлиши таъкидланмоқда.
Ҳатто, аёл киши ўз уйида намоз ўқиганда тўсиқроқ жойда ўқишга ҳаракат қилиши лозимлиги уқтирилмоқда.
Аёл киши намозни ҳовлида, айвонда ўқиганидан кўра, ичкари уйга кириб ўқигани афзал экан. Ичкари уйдан кўра, қазноққа, яъни, турли нарсалар қўйиладиган омборхонага ўхшаш жойда намоз ўқигани афзал экан.
Чунки намоз ўқиётган вақтида баъзи бир кишилар кириб келиб қолиши ёки кўнгли бузуқ фосиқлар қасддан томоша қилиши эҳтимоли бор.
Иккинчи ривоятда агар аёллар изн сўрасалар уларни масжидга боришдан ман қилмасликка чақириш билан бирга, уларнинг масжидга бормаганлари яхши экани уқтирилмоқда.
Аёл кишининг масжидга бориши ёки бормаслиги ҳақидаги бошқа ҳадислар ҳам худди шу руҳдаги ҳадислардир.
Мазкур ҳадисларни ўрганган одамда бу масалада икки хил йўл тутиш мумкинлиги ҳақида хулоса қолади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларнинг масжидга боришларига рухсат берганлар, лекин қаттиқ шартлар ила. Хотин киши масжидга борганда бегоналарга кўринмасин, ҳидли нарса ҳам сурмасин.
Лекин бормагани маъқул. Аёл киши уйда намоз ўқиганда ҳам тўсиқроқ, кўздан нарироқ жойда ўқигани яхши. Бу чораларнинг ҳаммаси мўмина-муслималарнинг обрўларини, иззатларини, фосиқ ва фожирларга ўйин бўлмасликларини таъминлаш чораларидир. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat