Ассалому алайкум! Менинг қўшни ўртоғимда wi-fi бор эди. Кодини у менга айтган эди. Лекин wi-fi га тўловни унинг отаси тўлайди. Менинг дўстим менга руҳсат берган унинг wi-fi ни ишлатиш учун. Лекин мен унинг отасидан руҳсат сўрамаганман. Энди саволим шундайки, мен уни отасидан руҳсат сўрамаган ҳолда ишлатишим жоизми?
– Ва алайкум ассалом! Бир оғиз отасига айтиб қўйинг. Шунча гапни савол қилиб ёзгандан бир оғиз отасидан сўраб қўйиш осонроқ эди. Валлоҳу аълам!