Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Оила ва турмуш

14:40 / 27.11.2022 | Сардорбек | 878

Ассалому алайкум! Бир биродаримиз сизлардан сўрашимни илтимос қилилди. Бир ойлада ота-она ва икки ўғил бир ховлида яшашаркан ойлада келишмовчиклар кўп бўляптикан келинлар орасида, уйларини бошқа қилишга тўғри келяпти лекин маблағ тарафдан муаммолари боракан оталарини хажга бораман деб егиб қўйган пуллари боракан танишлари болларди уйини иккта қилишди сўрашяптикан оталари хажга бораман деб турвоптилар хажга борибам кептилар. Энди гапиришяптикан хажлар қабул бўмеди ойласини тинчилигини ўнгламасдан борган хажлари қабул бўмеди деб. Шунга шариатимизд қандай ечим бўлади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ота-оналарда фарзандларини уй билан таъминлаш мажбурияти йўқ. Ўша иккита ўғил ўзлари ҳаракат қилсин. Отаси ҳажга бориб келиб жуда тўғри иш қилибди. Фарзандлар отасини ҳажга бориб келгани туфайли маломат қилгудек бўлишса оққ бўлишади. Аллоҳдан қўрқишсин! 

Ота-онанинг ҳақлари 

Ота онани ҳурматлаш, эъзозлаш масаласида ҳеч бир тузум ёки тарбия воситаси Исломга тенг ҳам, яқин ҳам кела олмайди. Ота онанинг ҳурмати, фарзанд устидаги ҳаққи тўғрисидаги оятлар, ҳадислар, исломий ҳикматлар, мусулмонлар ҳаётидаги тажрибалар дунё тарихида бу борада мисли кўрилмаган олиймақом нарсалар экани маълум ва машҳурдир.
Ислом фарзандларнинг зиммасида ота оналарнинг бир қанча ҳақ-ҳуқуқлари борлигини таъкидлайди. Бу масала Қуръони Каримда, суннати набавияда ва Ислом тарбияси ҳақидаги китобларда алоҳида баён қилинган.
Фарзандлар ўз ота оналарига яхши муомала қилишлари, ширинсухан бўлишлари, уларга меҳрибонлик кўрсатишлари, доимий эҳтиром билан уларни тақдирлаб туришлари, Аллоҳ таолонинг шариатига зид бўлмаган барча буйруқ, талаб-истакларини бажармоқлари лозим.
Ота онага яхшилик қилиш диний адабиётларимизда «Биррул волидайн» дейилади. Аввал «Биррул волидайни» – «Ота онага яхшилик қилиш» бирикмасининг тўлиқ маъносини тушуниб олайлик.
«Бирр» сўзи бизнинг тилимизга «яхшилик» дея таржима қилиниб, «фазийлат», «содиқлик», «тоат» ва «солиҳлик» маъноларини ифода этади.
Уламолар истилоҳида «Бирр» юмшоқ ва латофатли сўз ила яхшилик қилиш ва нафратга сабаб бўлувчи қўпол сўздан четда бўлишдир. Айни пайтда, «бирр» бир-бирига шафқат, меҳр-муҳаббат асосида молиявий амаллар ила яхшилик қилишдир.
«Волидайни» – ота она. Бу сўз бобо ва момоларни ҳам ўз ичига олади.
Энди ушбу маънони ифода қиладиган баъзи оят ва ҳадисларни умумий тарзда ўрганишга киришайлик.
Аллоҳ таоло «Исро» сурасида шундай деб марҳамат қилади:
Роббинг фақат Унинг Ўзигагина ибодат қилишингни ва ота-онага яхшилик қилишингни амр этди. Агар ҳузурингда уларнинг бирлари ёки икковлари ҳам кексаликка етсалар, бас, уларга «уфф» дема, уларга озор берма ва уларга яхши сўз айт!
Икковларига меҳрибонлик ила хокисорлик қанотингни паслат ва «Роббим, алар мени кичикликда тарбия қилганларидек, уларга раҳм қилгин», деб айт» (23–24 оятлар).
Бу ояти каримада Аллоҳ таолонинг Ўзигагина ибодат қилишга амр этилгандан сўнг, бевосита, ота онага яхшилик қилиш буюрилмоқда.
«Роббинг фақат Унинг Ўзигагина ибодат қилишингни ва ота онага яхшилик қилишни амр этди».
Бу амал бандаларнинг ихтиёрига ташлаб қўйилган иш эмас, балки Аллоҳнинг бандаларига амри, буйруғи, фармонидир. Хоҳласа қилиб, хоҳламаса қилмайдиган ҳаваскорлик ҳам эмас. Қариб, ҳеч нарсага ярамай қолганда юзланиладиган кўнгилхуши ҳам эмас. Бу амр Аллоҳ таолонинг қатъий ва ўзгармас буйруғи бўлиб, уни бажариш ҳар бир банданинг бурчидир.
Аллоҳнинг ибодатидан кейинги келадиган иш ота онага яхшилик қилишдир. Бу ҳам Аллоҳнинг амри. Аллоҳ таоло Ўзига ибодат қилишга чақирган амрдан кейин, шу жумланинг давомида ота онага яхшилик қилишни таъкидламоқда. Бу икки ҳукмнинг бир оятдаги ягона жумлада баён қилинишининг ўзиёқ Исломда ота онанинг ҳаққи қанчалик улуғ эканини кўрсатади.
«Агар ҳузурингда уларнинг бирлари ёки икковлари ҳам кексаликка етсалар, бас, уларга «уфф» дема».
Бу жумланинг «уфф» сўзига боғлиқ икки хил маъноси бор. Бир маъноси – ота онага ёмон сўз айтиб, беҳурмат қилма, дегани бўлса, иккинчи маъноси – ота онанг олдида «уфф» дема, улар «Болам оғир ҳолга тушибди», деб озорланадилар, деганидир.
«... уларга озор берма ва уларга яхши сўз айт!»
Ота онангга ҳеч бир озорни раво кўрма! Қандай яхши сўз бўлса, ўшани ота онангга раво кўр!
«Икковларига меҳрибонлик ила хокисорлик қанотингни паслат ва «Роббим, алар мени кичикликда тарбия қилганларидек, уларга раҳм қилгин», деб айт».
Фарзанд ота онанинг ҳузурида ўзини қанчалик хокисор тутса, шунчалик яхши. У бутун меҳрини хокисорлик ила ота онасига пояндоз қилса ҳам оз. Шу билан бирга, доимо уларга Аллоҳ таолодан раҳм-шафқат тилаб, дуо қилиб туриши лозим. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat