Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Талоқ ҳақида

19:19 / 15.06.2022 | Feruza | 1371

Ассалому алайкум! 1. Эрим билан бир ой олдин қаттиқ тортишиб қолдик ва эрим кесдим деди. Унда уйга кетаман дедим кетавер, бошқа уйга бориб яшайвер деди. Лекин мен кетмадим. Бу кунийиқ ярашдик ва энди менга ростини гапиринг кесдим деганда кўнглингизда никоҳни ўйлаганмидиз бу муҳим десам ҳа бир марта кўнглимдан ўтди деди. Энди талоқ тушган бўлиши мумкин маслаҳат сўраб никоҳ ўқитишимиз керак деб эримни қўярда қўймай қистадим Аллоҳдан қўрқинг боламиз бор деб кўндирдим ва туманимиздаги машҳур муллага бордик. У кишига барини батафсил айтдик. Лекин у мулла бу гап билан талоқ тушмайди талоқсан десангиз тушарди сизларга никоҳ ўқиш шарт эмас деди. Қолаверса гапларидан дин ҳақида ҳеч қандай тушунчаси ё‘қлиги ма‘лум экан. Исвант тутатинг кўз тегмайди, ис чиқаринг ўликка тирикка баг‘ишлаб дейди. Эрим унинг гапларига ишонди. Мен бу бид‘ат амаллар эканлигини биламан. Эримга ҳам бу мулла илм эгаси эмас экан бошқага борайлик унга ишонманг деб қаршилик қилсам ҳам орада муносаб бўляпти. Устозлар менга талоқ тушганми агар тушган бўлса нечта тушган ёрдам беринг. Чунки сизлардан бошқа маслаҳат сўраб кимга боришга ҳам ҳайронман.Мени ота онам ё‘қ етимликда ўсганман. Кетай десам ота уйимизда опам ва поччам болалари билан яшашади. Поччам бошқачароқ...Нима қилишга ҳайронман. Маслаҳат беринг илтимос сизлардан. 2. Идда сақлаш масаласи бор экан. Айни шу кунларда чақалог‘имнинг ичи кетиб иситмалаб мазаси қочди ва идда сақламай уйдан кетдим шифохонага, яна бошқа жойларга тузалгач эмлашга обориб юрдим. Энди идда сақламасликни ҳукми қандай бўлади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Бирон аҳли илмга учраб аниқлаб олинглар. Чунки «Кесдим» лафзини талоқ музокараси вақтида айтса талоқ тушади. Агар талоқ музокараси бўлмай, фақат ғазабланган пайтида айтса ниятига қаралади.

2). Аллоҳнинг буйруғига хилоф қилиб гуноҳкор бўлган ҳисобланади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat