Ассалому алайкум! Мен солиҳа қиз учраб унга уйлансам ўзим намоз ўқиган ҳар бир масжидга Қуръон китобидан олиб қўяман деб ният қилгандим. Тезликга учрамагач агар учратсам халқга эҳсон қилиб таом бераман рўзадорларга ифтор қилиб бераман деган ниятларни назр қилгандим. Алҳамдулиллаҳ ниятимга етдим солиҳа қизга никоҳландим. Эҳсон таом билан ифторни қилиб бердим Аллоҳга шукур. Энди Қуръон олиб бермоқчи эдим. Лекин кўп масжидларга қарасам Қуръон китоблар кўпайиб кетган, ўқилмай турибди. Шу учун шу китобларни пулини бирор масжид қурилишигами ёки бирор муҳтожга берсам бўладими? Ёки Қуръон китобни олиб масжидларга қўяйми?
– Ва алайкум ассалом! Ихтиёрингиз. Масжид қурилишига берсангиз улуғ савобга эришасиз. Вақф назр қилинмайди. Валлоҳу аълам!