Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жаннатда қор ёғадими

23:19 / 18.07.2022 | TheBlackTime | 1184

Ассалому алайкум! Менга қиш ёз куз манзаралари ёқади. Агар мен жаннатга тушсам у ерда ҳам булар боладими яни қор ёмғир булутли об-ҳаволар содир бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Жаннатга кириш насиб қилганлар учун у ерда улар истаган барча нарсалар бордир. Фурқон сурасининг 16-оятида бундай дейилади:

لَهُمْ فِيهَا مَا يَشَاؤُونَ خَالِدِينَ كَانَ عَلَى رَبِّكَ وَعْدًا مَسْؤُولًا۝

16. Уларга у ерда, мангу қолувчи ҳолларида, хоҳлаган нарсалари бор. Бу Роббинг зиммасидаги масъулиятли ваъдадир.
 Жаннатда тақводор мўминларга истаган нарсалари бор. Жаннатда нималар борлигини санаб, адоғига етиб бўлмайди. Шунинг учун осонгина «…хоҳлаган нарсалари бор», – деб қўйилди. Зотан, инсон учун бахт-саодатга етишишнинг тўлиғи истаган нарсасига эришишдир. Инсон ўшандай бахтга фақат жаннатда эришади. Эришганда ҳам, маълум муддатга эмас, мангуликка эришади. Чунки вақтинчалик бахт-саодат тўлиқ саналмайди. Бу гаплар шунчаки эмас. (“Тафсири ҳилол” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat