Ассалому алайкум! Хозирда янги уй соляпман. Хозир фойдаланаётган хожатхонамизнинг ўрнига онамга хона солмоқчиман. У хонада овқатланиш, намоз ўқиш мумкинми? Иккиланяпман чунки у ер оддий ковланган хожатхона эди.
– Ва алайкум ассалом! Олдин қандай жой бўлганини аҳамияти йўқ. Қурсангиз бўлади. Муҳими янги ҳолати қандай бўлиши. Валлоҳу аълам!