Ассалому алайкум! Тахорат қилаётганда кафтимизга билакни ювиш учунми, масх тортишгами сув тўлдирсак шу сувга юзимиздан сув томса бу сувнинг хукми қандай?
– Ва алайкум ассалом! Кафтдаги ёки идишдаги сувга ҳақиқий нажосатдан холи мустаъмал сув (саволдаги ҳолатда юздан томган сув) тўкилса унинг миқдорига қаралади. Мустаъмал сув ишлатилмаган сувдан оз бўлса зарари йўқ. Ундан кўп бўлса ундай сув таҳоратга ярамайди. Валлоҳу аълам!