Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ғусл ва тахорат

21:22 / 04.06.2022 | Шавкатбек | 1450

Ассалому алайкум! Аёлим бази сабабларга кўра 1 ярим йилдан ошиқ яшамайман 5 вақт намоз ўқийман. Хозирда салга шахватим келиб деярли хар куни фахш нарсалар кўрмайман, олатимдан маний келиб қоляпти ғусул қилиш учун иш жойимда шароит йўқ. Шунда тахорат қилиб намоз ўқисам бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз ўша чиқаётган нарса нима эканини аниқлаштиринг.
«Маний» – шаҳват шиддатлашган пайтда отилиб чиқадиган суюқликдир.
Эркак кишининг манийси қуюқ ва оқ, аёл кишининг манийси суюқ ва сарғиш бўлади.
«Мазий» – эркак кишининг жинсий аъзосидан жинсий алоқани ўйлаган ёки хотинини қучоқлаган пайтда чиқадиган оқ суюқлик.
«Вадий» – бавл қилгандан кейин баъзида ажраладиган қуюқ оқ суюқлик.
Мазий ёки вадий чиққанидан ғусл қилиш йўқ.
Маний шаҳват билан отилиб чиқса, ғусл вожиб бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat