Ассалому алайкум! Мен Эронлик кинорежиссёр Мажид Мажидий филми ҳақида сўрамоқчиман. Бундан олдинги саволларда жоиз эмас деб фатво берганлигингизларни ўқидим. Аммо бундан 1 ойча муқаддам Меҳроб.уз сайти ушбу филмни таржима қилиб Ёутубе тармоғига қўйишди. Ахир бутун ислом робитаси буни ножоиз деса нега бу ишга қўл уришди. Ахир меҳроб.уз сайти раҳбари Тошкент шаҳар бош имом хатиби Шайх Роҳматуллоҳ Термизийку.
– Ва алайкум ассалом! Бу саволни меҳроб.уз нинг ўзларига беринг. Валлоҳу аълам!