Ассалому алайкум! Жанозада тажведи йўқ имом жаноза намозини ўқиса, кўмиб келгандан кегин хеч кимга билдирмай фитна чиқармай 5-6 киши кечаси қабрига бориб жанозани илмли киши билан қайта ўқиса бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Жаноза намозининг рукни тўрт такбир ва қиёмдир. Тўртта такбирни тўғри айтган бўлса намоз дуруст бўлган. Такроран жаноза ўқиш машруъ бўлмагани учун жоиз эмас. Валлоҳу аълам!