Ассалому алайкум! Номоз вақтларини билгани телефонлар учун чиқарилган хар хил иловалардан фойдаланамиз. Асосан чет элга вақтинчалик ўқиш учун келган биздек мусофирлар шу иловаларда Азон вақтини корсатади, лекин бу ердаги масжидларда сал кечроқ ўқилади. Бир масжидда Азон ва Иқама вақти алоҳида кўрсатилган, масалан аср намозини азон вақти 14:10 бўлса иқама вақти 15:00 экан. Савол шуки биз уйда ишда ёки ўқиш пайтларини масжидда ўқишни имкони бўлмаганда азон вақти кириши билан ўқисак бўладими ёки азон вақтидан кейин қанчадур вақт ўтиши керакми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Вақти кириши билан ўқишингиз жоиз. Валлоҳу аълам!