Ассалому алайкум! Мен баъзида қорамолларнинг остида ишлаганимда бутун баданим терлаб турган вақтида молнинг думи баданимнинг терлаб турган жойига беҳосдан тегиб кетади. Думнинг баданимга теккан қисмига эса аввал молнинг ҳўл тезаги, сийдиги теккан бўлади. Лекин баданимда ҳеч қандай нажосат асари қолмаган бўлади. Ўша вақтда молнинг думи баданимга тегиб кетганда баданим нажосат бўлган ҳисобланиб, ўша жойини ювишим керак ҳисобланадими?
– Ва алайкум ассалом! Думидаги ўша нажосат жойи ҳўл ҳолатда бўлса ва намлиги сизнинг баданингизга ўтса нажас қилади. Валлоҳу аълам!