Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоздаги дуолар

15:51 / 21.07.2022 | 卂爪丨尺 | 858

Ассалому алайкум! Агар намозда ўқиладиган дуоларни қоидаси билан ёдланса ва намозда қоидани бузиб ўқиш мумкинми яни намозда дуо ўқиётганда бу дуо ўзининг қулоғига эштилмаса ва сураларни тўғри чўзмаса намози қабул бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Намозда қироат қилиш, яъни ҳар ракатда камида бир узун ёки уч қисқа оят ўқиш фарздир. Ўқиганда ўз овозини камида ўзи эшитиши шарт. Агар намозининг бирор ракатида камида юқоридагидек миқдордаги оятни ўзи эшитадиган даражада ўқимай юрган бўлса намозлари дуруст бўлмаган ва уларни қайта ўқиши шарт. Сано, руку ва саждадаги тасбеҳлар, ташаҳҳуд ва саловатлар намознинг фарзи ҳисобланмагани учун уларни тарк қилиш билан намоз бузилмайди. Қироатда адашиб ҳарфларни нотўғри чўзиш туфайли ҳам намоз бузилмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat