Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Оила

20:22 / 05.08.2022 | Madina | 1247

Ассалому алайкум! Алҳамдулиллаҳ мен исломий муҳитда катта бўлганман. Келин болиб тушган оилам ҳам исломий оила деб билган эдик. Лекин улар яқиндан намозни бошлашган ва ҳижоб орашган экан. Қайнонам Қайнотам бн эрим икки ёшлик пайтларида ажрашган эканлар, Эрим отасидан жуда нафратланади умуман гаплашмайди кўришмайди ҳам. Қайнонам опа акалари билан алоқани узганлар, ҳамма ҳар тараф. Эрим ҳам тога ҳолалари билан гаплашмайдилар. Қайнонам жуда коп чет мамлакатларида юрганлар. Ҳар куни туркча сериал кино коришади узоқ вақт овқатланиб отиришади, ибодатлар тақалиб қилинади. Келин болиб тушганимдан кейин 2 ойдан сонг адам оламдан отдилар, шундан сонг қайнонамнинг жанжаллари бошланган, эрим ҳам онаси билан қаттиқ уришади, қайнонам мен билан уришганларида ҳам қаттиқ ҳақоратлар сўкишларгача борадилар. Мен ҳам уйга бораман фақат қаримдошларимни бориб королмайман. Саволим шуки бундай сийлаи раҳм узилган номақул созлар коп гапириладиган муҳитга мана 2 йилдирки коника олмаяпман, авваллари қизлик уйимда ибодатда ҳаловат, нафл ибодатлар бор эди, ҳозир шу нарсалар ёқ, ҳаловат ҳушу ҳузу тополмаяпман. Эрим бн яхшимизку аммо муҳит қандайдир яхши эмас. Бир қизим бор, саволим шуки ажрашсам бўладими бу оилада ҳаловат топа олмаяпман, ажрашиб сонг умрим оҳиригача илм органиб ибодатда ҳаловотда қизим билан яшамоқчиман, қизлик уйим умуман бошқа дунё катта аҳл оила эди, руҳан инсон яйрайдиган меҳр оқибатли эди. Қизим ҳам уларга оҳшаб қолишини ҳоҳламайман.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Оилани бузиш бу тўғри ечим эмас. Сиз эрингизга алоҳида уйга чиқиб яшашни айтишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat