Ассалому алайкум! Тўлашга пули бўла туриб бермай чўзиб юрган қарздорга сўннги сўз сифатида нима десам бўлади? Қиёматда оламан деса бўладими? Қонуний олишни иложиси йўқ экан.
– Ва алайкум ассалом! Қиёматда оламан десангиз ҳам бўлади. Охиратда сизнинг ҳаққингиз ундириб берилишига ҳеч қандай шак-шубҳа йўқ. Лекин афв қилсангиз ундан афзалига эришасиз. Аллоҳ таоло "Наҳл" сурасида марҳамат қилади:
وَإِنْ عَاقَبْتُمْ فَعَاقِبُوا بِمِثْلِ مَا عُوقِبْتُمْ بِهِ وَلَئِنْ صَبَرْتُمْ لَهُوَ خَيْرٌ لِلصَّابِرِينَ
Агар иқоб қиладиган бўлсангиз, ўзингизга қилинган иқобга ўхшаш иқоб қилинг. Агар сабр қилсангиз, албатта, у сабр қилгувчилар учун хайрлидир.
Агар сизга тажовуз қилганларни иқоб қиладиган бўлсангиз: «...ўзингизга қилинган иқобга ўхшаш иқоб қилинг.» Ошириб юборманг. Ошириб юборсангиз, тажовузкор бўлиб қоласиз. «Агар сабр қилсангиз...» Тажовузкордан ўч олмасангиз, уни афв этсангиз... «...албатта, у сабр қилгувчилар учун хайрлидир.» Ўрни келганда, сабр қилиб ўч олмаслик ҳам хайр бўлиб, Исломга фойда келтириши мумкин.
(Наҳл сураси 126-оят). Валлоҳу аълам!