Ассалому алайкум! Хўжайним мебил қиладила, бир инсон қарзга диван олди 2 ойга деб. 8 ойдан бери пулим йўқ деб бермяпти. Эрим уйига бориб мебилни олиб чиқиб кетди. Энди виждони қийналяпти. Биза гунохми ёки тўғри иш қилдикми?
– Ва алайкум ассалом! Насияга сотилган молнинг пулини ўз вақтида тўланишини таъминлаш учун гаров олишингиз ёки кафил талаб қилишингиз лозим эди. Бу ишларни қилмаган бўлсангиз, тўлов кечикканида ёки қарздор тўлашдан бош тортганида молни қўлидан тортиб олишга ҳақли бўлишингиз учун у мол гаровда бўлиши лозим. Ўзбошимчалик билан қилган ишингиз хато бўлган. Молни қайтариб беринг. Валлоҳу аълам!