Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Машина олди сотдиси

13:29 / 02.08.2022 | $$$احمدبك$$$ | 789

Ассалому алайкум! Мен машина сотиб олган эдим, аммо сотиб олиб бўлганимдан кейин маълум бир вақт ўтиб билсам машинани юргани орқага айлантирилган экан. Мисол учун олган пайтимда 20мин км юрган кўрсатган бўлса хозир 30мин кмга етган бўлган бўлса, Сотаётган вохтим: олганимда 20мин км эди хозир 30мин км бўлди диб айтсам лекин орқага айлантирилганини индамасам халол бўладими ёки халол бўлмайдими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Машинанинг айби бор экан, уни харидорга айтмасдан сотманг. Молдаги айбни олди-сотдида беркитишлик ҳаром амаллардан ҳисобланади. Шунинг учун мусулмон молини айбини айтишлиги ёки ҳеч бўлмаганда молни қараб олинг кейинчалик айби чиқса, мен унга кафил бўлмайман дейиши зарурдир.

لَا يَحِلُّ كِتْمَانُ الْعَيْبِ فِي مَبِيعٍ أَوْ ثَمَنٍ ؛ لِأَنَّ الْغِشَّ حَرَامٌ 

“Мол ёки пулдаги айбни яшириш ҳалол эмас. Чунки, алдов ҳаромдир” (Роддул муҳтор).

إذَا بَاعَ سِلْعَةً مَعِيبَةً، عَلَيْهِ الْبَيَانُ وَإِنْ لَمْ يُبَيِّنْ قَالَ بَعْضُ مَشَايِخِنَا يَفْسُقُ وَتُرَدُّ شَهَادَتُهُ 

“Айбли молни сотаётганда айбини айтиб сотиш вожиб бўлади. Агар баён қилмаса, баъзи машойихларимиз (ўша сотувчи) фосиқ бўлади ва шаҳодати рад этилади деганлар” (Роддул муҳтор).

وَصَحَّ الْبَيْعُ بِشَرْطِ الْبَرَاءَةِ مِنْ كُلِّ عَيْبٍ وَإِنْ لَمْ يُسَمِّ بِأَنْ قَالَ بِعْتُك هَذَا الْعَبْدَ عَلَى أَنِّي بَرِيءٌ مِنْ كُلِّ عَيْبٍ 

“Номларини айтмай ҳар бир айбдан бароатни шарт қилиб олди-сотди қилиш дуруст бўлади. Масалан, бу қулни барча айбидан бариъман (яхшилаб кўриб олинг кейин айби чиқса, тан олмайман) деб сотиш каби”. (Роддул муҳтор). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat