Ассалому алайкум! Нажосатда гумон қилса ёки уни нажаслигини аниқ билмаса ёки эслай олмаса ёки иккиланса нима қилиш керак?
– Ва алайкум ассалом! Бирор пок нарсага нажосат текканига шак қилса у пок ҳукмидадир. Агар бирор далил ёки аломатга ёки зоҳир ҳолатга асосланган ҳолда унга нажосат текканига гумони ғолиб келса ёки аниқ билса нажас ҳисобланади.
فإن كان في أكبر رأيه أنه نجس غسله ; لأن أكبر الرأي فيما لا تعلم حقيقته كاليقين
Агар ғолиб гумонига кўра уни нажас деб ўйласа уни ювади. Чунки ҳақиқати билинмайдиган нарсаларда ғолиб гумон ҳудди аниқ илм кабидир. (Мабсут Сарахсий). Валлоҳу аълам!