Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ота онага савоб йўллаш

20:11 / 02.08.2022 | Xasan | 801

алайкум! Ота она дунёдан ўтиб кетгач, фарзанд Қуръон ўқиса ёки яхшиликлар қилиб савобини бағишласа етиб боради деб эштганман, лекин ота-она ҳаёт бўлса фарзанд Қуръон ўқиб, зикрлар қилиб, яхшиликлар қилиб савобини бағишласа етиб борадими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Етиб боради.

عن صَالِحِ بْنِ دِرْهَمٍ قَالَ سَمِعْتُ أَبِى يَقُولُ انْطَلَقْنَا حَاجِّينَ فَإِذَا رَجُلٌ فَقَالَ لَنَا إِلَى جَنْبِكُمْ قَرْيَةٌ يُقَالُ لَهَا الأُبُلَّةُ قُلْنَا نَعَمْ. قَالَ مَنْ يَضْمَنُ لِى مِنْكُمْ أَنْ يُصَلِّىَ لِى فِى مَسْجِدِ الْعَشَّارِ رَكْعَتَيْنِ أَوْ أَرْبَعًا وَيَقُولَ هَذِهِ لأَبِى هُرَيْرَةَ سَمِعْتُ خَلِيلِى أَبَا الْقَاسِمِ صلى الله عليه وسلم يَقُولُ «إِنَّ اللَّهَ يَبْعَثُ مِنْ مَسْجِدِ الْعَشَّارِ يَوْمَ الْقِيَامَةِ شُهَدَاءَ لاَ يَقُومُ مَعَ شُهَدَاءِ بَدْرٍ غَيْرُهُمْ ». قَالَ أَبُو دَاوُدَ هَذَا الْمَسْجِدُ مِمَّا يَلِى النَّهْرَ

 Солиҳ ибн Дирҳам: “Отам: “Ҳаж қилгани кетаётганимизда бир киши (етиб олиб): “Яқинларингизда Ибла деб айтиладиган қишлоқ борми?” деди. Биз: “Ҳа” дедик. У: “Сизлардан ким Ашшор масжидида икки ёки тўрт ракъат мен учун намоз ўқиб беришни ва бу Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу учун дейишни зиммасига олади? Абулқосим соллаллоҳу алайҳи васалламдан: “Аллоҳ таоло қиёмат куни шаҳидларни Ашшор масжидидан тирилтиради. Улардан бошқалар Бадр шаҳидлари билан бирга қоим бўлмайди” деяётганларини эшитганман” деди” айтаёганини эшитганман” деди.
Фойда: Ушбу ҳадисда Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу номларидан намоз ўқиб, у зотга савобини бағишлаш борасида сўз боради. Савоб йўллаш борасида икки иш собитдир. Улар:
1. Молиявий ибодатни савоби вафот этган одамга етиб боргани каби баданий ибодатнинг савоби ҳам унга етиб бориши;
2. Вафот этганга савоб етиб боргани каби тирикларга ҳам савоб етиб бориши. Чунки, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳуга савоб йўлланганда, тирик бўлганлар (Такашшуф ан муҳимматут тасаввуф). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat