Ассаламу алайкум! Мен қарздорман ва қарзларимни тўлаш ҳаракатидаман, қарзларимдан бутунлай қутулиш учун ин шаа Аллоҳ таҳминан 3, 4 ой ишлашим керак, одатда топаётган даромадими 10 фоизини садақа қилиб турардим ( садақа қилсам, даромадимда, ҳаётимда баракани ҳис қиламан), саволим шуки: қарзларимни бутунлай тўлаб бўлгунимча даромадимнинг ўндан бирини садақа қилиб турсам бўладими, ёки аввало қарзлардан қутулишим керакми?
– Ва алайкум ассалом! Ҳақдорлардан сўранг. Валлоҳу аълам!