Ассалому алайкум! Биз бир биродарим билан бирга ҳар куни ярим пора Қуръон ўқишликни мақсад қилдик. Агар кимдир бу вазифани бажара олмаса маълум миқдорда пул тўлайди. Шундай давом эттиришимиз мумкинми? 1. Бази вақтларда фақат пул тўламаслик учун ҳам ўқиган пайтларим бўлаяпди, шунда ҳам қуръон ўқиганимиз учун ажр умид қилсак бўладими? 2. Агар жоиз бўлса, жаримадан тушган пулларни нимага ишлатганимиз мақул?
– Ва алайкум ассалом! Кунлик вазифани бажара олмаган киши фақир-мискинларга садақа қилишни зиммасига олса бунинг зарари йўқ. Тиловат учун ажр оласиз. Аммо унинг ажри Аллоҳнинг каломига бўлган муҳаббати ундови билан тиловат қилувчиларникидек бўлмайди. Валлоҳу аълам!